Россия Фарғонадан қуруқ мева импорт қилишга қўйилган тақиқни бекор қилди
Олам
−
30 Декабрь 2020 6987 1 дақиқа
Россиянинг Ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (“Россельхознадзор”) 2021 йил 1 январдан Фарғона вилоятидан қуруқ мевалар импортига рухсат берди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.
“Россельхознадзор” бундай қарорга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси билан ўтказган музокаралар натижасида келган.
Қуруқ меваларни етказишда фитосанитар сертификатда ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мажбурий қилиб белгиланган.
Фарғонадан келувчи қуруқ меваларнинг ҳар бир партияси маҳсулотнинг фитосанитар хавфсизлигини тасдиқловчи лаборатория синови протоколларига эга бўлиши шарт.
Аввалро, “Россельхознадзор” 2021 йилнинг 1 январидан Ўзбекистондаги 34 та корхонага помидор импортига рухсат берганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь