3,5 млрд сўмлик юкни Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди (видео)
Crime
−
23 July 3328 1 minute
Бухоро вилоятида қиймати қарийб 3,5 миллиард сўм бўлган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган.
Хориждан импорт тартибида олиб келинган юк “Хавфни бошқариш” тизими орқали “сариқ” йўлакка йўналтирилган. Бироқ юкнинг рентген тасвири ҳамда кузатув ҳужжатларидаги маълумотлар божхона ходимларида шубҳа уйғотган.
Шундан сўнг, ўтказилган божхона кўриги давомида юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 3 тоннадан ортиқ авто эҳтиёт қисмлари борлиги маълум бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, декларация қилинмаган товарларнинг умумий қиймати қарийб 3 миллиард 500 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳозирда мазкур товарлар вақтинча сақловга олинган. Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланддан олиб келинган наркотик мойини спорт сумкасида Қозоғистонга олиб ўтмоқчи бўлган қозоғистонлик йигит қўлга олинган эди.
Live
All