Россия Украинадаги 67 та нишонга авиазарба берди

Олам

image

Россия авиацияси Украина Қуролли Кучларининг учта қўмондонлик пункти ва техникаси ҳамда шахсий таркиби тўпланган 67 та ҳудудни, шунингдек 300 дан ортиқ ҳарбийни йўқ қилди.  Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилган

“Ҳаво ҳужумлари оқибатида бир суткада жами 320 нафар украиналик ҳарбий, шунингдек Украина Қуролли Кучларининг 47 та қурол ва ҳарбий техникаси йўқ қилинди”, дейди Конашенков.

Бундан ташқари, юқори аниқликдаги ракеталар билан Украина хавфсизлик кучлари батальонларининг иккита қўмондонлик ва кузатув пункти, алоқа маркази ва ҳарбий техникалар жамланган 34 та ҳудудга зарба берилган.

Шунингдек, бир суткада Северодонецк, Новочервоное, Луганскнинг Василевка, Донецкнинг Пантелеимоновка, Григоровка, Красногоровка, Невельское, Петраполе, Харьков вилоятининг Петровское, ғарбий аҳоли пунктлари яқинида, Чернобаевка ва Александровкада 15 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

Таъкидланишича, “Смерч” ялпи ҳужум реактив тизимининг тўққизта ракетаси тутиб олинган. Украинада уруш бошлангандан бери Россия жами 450 дан ортиқ бундай қурилмаларни йўқ қилган.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг