Россия ИИВ Тихановская нега қидирилаётганига изоҳ берди

Олам

image

Аввалроқ, Беларусь президентлигга собиқ номзод Светлана Тихановская Россия Федерацияси ҳудудида қидирувга берилгани ҳақида хабар берган эдик.

Россия Ички ишлар вазирлиги Тихановская нега қидирувга берилганига изоҳ берди. Вазирликнинг таъкидлашича, у Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида жиноятчиликка қарши кураш доирасида қидирувдагилар қаторига қўшилган. РФ ҳудудида унга нисбатан жиноят иши очилмаган.

“Россия Ички ишлар вазирлигининг асосий ахборот-таҳлилий маркази 1992 йил 3 августда Ички ишлар вазирликлари ўртасида ахборот алмашинуви соҳасида о'заро муносабатлар тўғрисидаги битим ва 2009 йил 22 майда жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида маълумот алмашиш тўғрисидаги битим асосида иш юритадиган МДҲдаги маҳбусларнинг давлатлараро ахборот банкини тузади ва юритади”, дейилган вазирлик баёнотида.

Идорада аниқлик киритилишича, банк 2015 йилда МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган давлатлараро қидирув бўйича ваколатли органларнинг қоидаларига мувофиқ тузилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 август куни Беларусда ўтказилган Президентлик сайловида расмий эълон қилинган натижага кўра, мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қозонди. У 80,1 фоиз овоз олди, энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская эса 10,2 фоиз овоз тўплади.


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

277

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг