Тихановская Канададан Лукашенко режимига қарши санкцияларни кучайтиришни сўради
Олам
−
22 Ноябрь 2022
4309Канада пойтахти Оттавада расмий ташриф билан бўлган Беларуьс мухолифати етакчиси Светлана Тихановская кеча, 21 ноябрь куни Канада Бош вазири Жастин Трюдодан Александр Лукашенконинг Кремлга яқин режимига қарши санкцияларни кучайтиришни сўради.
Канада аллақачон Лукашенко режимининг 60 дан ортиқ аъзолари, Беларусь олигархлари ва бошқаларга Россиянинг Украинага бостириб киришига алоқадорлиги учун санкция киритган.
Бироқ, Тихановскаянинг айтишича, Оттава режим расмийларига бу чоралардан қочиш имконини берувчи “бўшлиқлар”ни ёпиши керак.
Трюдо билан музокаралар олдидан журналистларга берган интервьюсида Тихановская, шунингдек, Беларусь фуқаролик жамияти, жумладан, мустақил журналистлар, шунингдек, ҳозирда камида 1400 кишини ташкил этувчи сиёсий маҳбуслар ва уларнинг қариндошларига кўпроқ ёрдам сўрашини айтди.
“Мен Канададан мустақиллигимизни қўллаб-қувватлаш учун овоз чиқариб, қадам ташлашни сўрайман. Бугунги кунда Беларуснинг мавжудлиги таҳдид остида. Мен Канададан Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия томонида қолишни ва Беларусь учун қўшма стратегия ишлаб чиқишни сўрайман. Биз Беларусни Россия томонидан ютиб юборилишининг олдини олишимиз керак”, дейди Тихоновская.
Унинг таъкидлашича, демократик қадриятлар учун курашаётган беларусликларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим.
"Одамлар ўзларини ташлаб кетишганини, унутилганини кўрганларида, улар бу энергия, мотивациясини йўқотадилар", деб тушунтирди у.
Тихановская Ғарбда сохта деб топилган 2020 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонганини даъво қилганидан кейин Лукашенко томонидан шафқатсиз репрессияларга дучор бўлиб, хорижга қочиб, қувғинда яшайди.
Дам олиш кунларида у Канада Мудофаа вазири Анита Ананд билан учрашиб, Украина учун Россияга қарши жанг қилаётган 500 га яқин беларуслик аскарга жиҳозлар сўради.
"Уларга биринчи тиббий ёрдам тўплами, иссиқ кийим, келгуси қишдан ўтишга ёрдам берадиган оддий нарсалар керак", дейди у.
Оттава яқинда Украинанинг ҳарбий эҳтиёжлари учун 370 миллион доллар ажратди, бу эса Киев олдидаги мажбуриятини икки баробар оширди.
Москва Беларусдан қўшни Украина билан уруш учун асосий майдон сифатида фойдаланган. Россия қўшма ишчи гуруҳи таркибида ўзининг яқин иттифоқчисига минглаб аскарларини жойлаштирди.
Тихановская яқинда ўтказилган сўровга ишора қилди, унинг сўзларига кўра, беларусликларнинг 86 фоизи миллий армиянинг можарода иштирок этишига кескин қарши.
LiveБарчаси