Беларусь мухолифати ғалаба учун янги режалар тузди
Олам
−
28 Январь 2021
5071Кеча, 27 январь куни Беларусь президентлигига собиқ номзод, мухолифатчи Светлана Тихановскаянинг офиси, Мухолифат мувофиқлаштирувчи кенгаши, Инқирозга қарши халқ бошқармаси ва Беларусь президентлигига собиқ номзод Валерий Цепкало ўртасида умумий йиғилиш ўтказилган.
"Биз аминмиз: 2021 йил - ҳаракат қилиш, барча ресурсларни сафарбар этиш ва бизнинг кўпчилик эканимизни намойиш этиш даври. Биз ҳозирдан февраль ойи учун биргаликда кампаниялар тайёрлаймиз ва баҳорда кўчаларда ўтказиладиган оммавий тадбирларни қўллаб-қувватлаймиз. Биз умумий ғалаба ва янги сайловларни яқинлаштириш учун ишлаймиз", дейилган Тихановскаянинг Telegram каналида.
Мухолифат етакчилари режалари тафсилотларини ошкор қилиш учун келаси ҳафта матбуот анжумани ўтказишни ваъда қилган.
Аввалроқ, Тихановская мамлакатда норозилик ҳаракатининг янги тўлқини жорий йилнинг баҳорида бошланишини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, Беларусда 2020 йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.
Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.
LiveБарчаси