Тихановская Беларусда намойишлар тўлқини қачондан бошланишини маълум қилди
Олам
−
23 Январь 2021
5276Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакатда норозилик ҳаракатининг янги тўлқини жорий йилнинг баҳорида бошланишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларига ва хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари тобора маҳаллийлашиб ва камайиб бормоқда, аммо улар тўхтамаяпти.
Сиёсатчи сўнгги пайтларда республикада оммавий намойишлар ўтказилмаганини мантиқий деб атаган.
"Одамлар чарчагани сабабли шундай бўлди, бундан ташқари кўчада ҳам об-ҳаво совуқ. Аммо муҳими шундаки, у кўнгилда ва мияда. Энди оммавий ҳаракат кучаяди ва баҳорга келиб у аввалги ҳажмига қайтади", деб тушунтирган Тихановская.
У ҳамма нарса беларусларга боғлиқлигини таъкидлаган.
Маълумот ўрнида, Беларусда 2020 йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.
Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь