Лукашенко Тихановскийнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларни ёлғон деб атади
Олам
−
06 Июль 2023 5565 1 дақиқа
Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская эрининг қамоқда ўлгани ҳақида аноним хабар олганини билдирганди. Беларусь резиденти Александр Лукашенко Тихановскийнинг ўлими ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади. Бу ҳақда у хорижий ва давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Бу маълумот қаердан келганини биламан. У Тихановскаядан эмас”, дейди у.
Лукашенконинг сўзларига кўра, бу маълумот бошқа мавзуни тўхтатиш учун атайлаб “ўйлаб топилган уйдирма” бўлган.
“Мавзуни буриш учун улар баланд овозда баёнот берди. Лекин мен бунинг сабабини биламан", дейди Лукашенко.
Шунингдек, у агар бу рост бўлса, Тихановскийнинг жасадини кўрсатишни таклиф қилган.
Александр Лукашенко аввалроқ президентликка даъвогарлик қилган “Белгазпромбанк”нинг собиқ раиси Виктор Бабариконинг ўлими ҳақидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-мишларга ҳам изоҳ берган.
"Мен вазирдан Виктор Бабариконинг аҳволи ҳақида сўрайман. "Ҳаммаси яхши, колонияда. Ё нимадир тикяпти ёки қозонхонада чўкиб кетяпти” деб айтади”, дейди Лукашенко.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь