Светлана Тихановская Россияда қидирувга берилди
Олам
−
07 Октябрь 2020
14480Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Россия ҳудудида давлатлараро қидирувга берилди. Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасида шундай кўрсатилган.
“Қидирув учун асос: Жиноят кодекси моддаси бўйича қидириляпти”, деб кўрсатилган маълумотлар базасида.
ТАССнинг ўз манбасига асосланиб хабар беришича, Тихановская Беларусда қидирувга берилган. Аммо бу давлатлараро қидирув бўлгани учун Россия ҳудудида амал қилади.
Аввалроқ, Беларусь президентлигига собиқ бошқа бир номзод Юқори технологиялар парки маъмурияти раҳбари Валерий Цепкало ҳам Россияда қидирувга берилганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 август куни Беларусда ўтказилган Президентлик сайловида расмий эълон қилинган натижага кўра, мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қозонди. У 80,1 фоиз овоз олди, энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская эса 10,2 фоиз овоз тўплади.
LiveБарчаси