Путинга ён бериш фалокатга олиб келади – Жонсон
Олам
−
22 Июнь 2022
9830Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон оғишмасдан Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу ҳақда “The Independent” нашри ҳукумат раҳбарининг расмий вакилига асосланиб хабар берди.
Британия ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, Москвадаги ҳамкорларга ҳар қандай ён бериш фожиага олиб келади.
“Биз ҳеч кимнинг Путинга ён бериш фожиадан бошқа нарсага олиб келишига ишонишига йўл қўймаслигимиз керак”, деган Жонсон.
Бош вазирнинг фикрича, Россия ва унинг иттифоқчилари ён беришни Украинага қарши асоссиз тажовуз учун мукофот сифатида қабул қилишлари мумкин. Бу Буюк Британия хавфсизлиги ва иқтисодиётига таъсир қилишига Жонсоннинг ишончи комил.
Жонсон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Украинага янги сиёсий, ҳарбий ва молиявий ёрдамини таъминлашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Борис Жонсон Украинанинг Россия Федерацияси агрессиясидан ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини кучайтириш учун тўртта қадамни санаганди.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь