Пугачёва кўриниш берди

Маданият-санъат

image

Турмуш ўртоғи Максим Галкиннинг ортидан Кипрга жўнаб кетган хонанда Алла Пугачёва Лимассолдаги(Кипр) уйидан туриб мухлислари билан алоқага чиқди. 

У ўзининг Instagram саҳифасига болалари ва эрининг фотосуратларини жойлаштирди. Бу ҳақда "Комсомольская правда" нашри хабар берди.

Алла Пугачёва Исроилни тарк этганидан буён кўриниш бермаётганди. 

Аммо у бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларга қайтди. Хонанда ўзи ва Галкин тушган суратни ҳамда болалари Лизза ва Гаррининг тасвирларини эълон қилди. Суратларнинг остига “Биз бахтли ҳаётимизни давом эттирамиз”, деб ёзиб қўйган.

Максим Галкин эса "One" мажмуасидаги квартирасида олинган видеони эълон қилди.

Билдирилишича, ҳажвчи ва унинг рафиқаси бу мамлакатда Исроилдаги вазият барқарорлашгунча қолишга қарор қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Галкин гастроль сафари сабаб Исроилни тарк этганди.
Ундан сўнг Алла Пугачёва болалари билан унинг ортидан Кипрга жўнаб кетди ва шундан сўнг бир неча кун иссиз ғойиб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пугачёва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг