Айтади ҳам, қайтади ҳам. Галкин Исроилни тарк этди

Маданият-санъат

image

Ҳозирда Исроилда истиқомат қилувчи россиялик юморист Максим Галкин Кипрга учиб кетди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди. 

Бир неча кун аввал Галкин концертлар ўтказиш учун Европага боришга тайёргарлик кўраётганини, у ерда Кипр, Польша, Молдова ва Британиядаги томошабинлар билан учрашишини маълум қилганди.

“Кўпчилик мен учиб кета олмаслигимдан хавотирда. Ҳаммаси яхши. Аэропорт деярли ҳар доим очиқ. Шунинг учун, ташвишланманг,” дейди Галкин ўз обуначиларига.

Ҳозирда, у аллақачон Кипрга етиб борган. "Шоумен"нинг сўзларига кўра, у мамлакатдан гастрол сафари доирасида учиб кетган.

“Азиз кузатувчилар, менинг концерт дастурим бошланмоқда. Мен аллақачон Кипрга етиб келдим, эртага янги дастур билан концертим бўлиб ўтади, Лимассолда чиқиш қиламан”, дейди Галкин.

Санъаткорнинг рафиқаси Алла Пугачёванинг эса Исроилдан учиб кетгани ёки йўқлиги номаълум.

Эслатиб ўтамиз, россиялик ҳажвчи Максим Галкин яқиндагина ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали Исроилдан қочиб қолмасликка сўз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Алла Пугачёва Галкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг