Пугачёва хейтерларига мурожаат қилди

Маданият-санъат

image

Украинадаги ҳарбий амалиётлар бошланганидан кейин Россияни тарк этган хонанда Алла Пугачёва ўз танқидчиларига мурожаат қилиб, улардан уни обрўсизлантиришга беҳуда уринмасликни сўради. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасига пост жойлади.

“Сиз жуда кулгилисиз. Дарвоқе, мен сизни қуллар ва хизматчилар, деб атаганман. Халқнинг бунга алоқаси йўқ. Улар ҳозирда гаровда. Мен уларни яхши кўраман ва ачинаман. Сиз эса менга қаратилган бемаъни гапларингиз, уйдирмаларингиз, очиқ ёлғонларингиз билан мен бутун умр давомида улар учун яшаб, куйлаб келган, шахсий ҳаётимни қурбон қилган одамларни мендан узоқлаштиришга ҳаракат қиляпсиз”, деб ёзган хонанда.

Пугачёванинг қўшимча қилишича, уни йўқ қилиш ёки унинг ҳаёти ва ишини қадрсизлантириш учун қилинган барча уринишлар бекор кетади. Чунки “кўп миллионлик мухлислар армияси” унга хиёнат қилмайди.

“Қанчалик уринманг, муваффаққиятга эриша олмайсиз. Шундай экан, куч ва пулингизни мени йўқ қилиш ёки ҳаётимни ва ишимни қадрсизлантириш учун бефойда уринишга сарфламанг”, деб ёзган у.

Бундан ташқари, қўшиқчи ўз вазифасини бажарганини ва узоқ вақт давомида қўшиқ айтмаганини, лекин унинг чарчаган овози ҳали ҳам янграётгани, оёқлари юраётгани, кўзлари кўраётгани ва қулоқлари эшитаётганини айтган.

“Пулга бахтни сотиб олиб бўлмайди. Эркинлик – бу асосий бойлик. Мен эса буни қадрлайман, шу билан яшайман ва нур зулмат устидан, яхшилик ёмонлик устидан, ҳақиқат туҳмат устидан ғалаба қозонгунча яшашга ҳаракат қиламан. Келинг, ҳаётимизни давом эттирайлик”, деб ёзган Пугачёва.
Хонанда постини Ярослав Дроновнинг “Мен ҳақимда ҳали яна эшитасиз!" деган сўзлари билан якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Кипрга жўнаб кетиб, бир муддат алоқага чиқмай қўйгандан сўнг Instagram саҳифасига сурат жойлаганди. Унинг остига эса “Биз бахтли ҳаётимизни давом эттирамиз” деб ёзиб қолдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

мурожаат Россия Пугачёва хейтер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг