Пугачёва ҳам “хорижий агент”га айланадими? Кремль жавоб берди
Олам
−
30 Март
8951Айрим нашрлар Россия Федерацияси Бош прокуратураси Адлия вазирлигига қўшиқчи, рус примадоннаси Алла Пугачёвани "хорижий агент" сифатида тан олиш бўйича сўров юборгани ҳақида ёзди. Бунга Кремль воизи Дмитрий Песков муносабат билдирди.
Песков Пугачёвани хориж агенти сифатида тан олиш ҳақида расмийлар томонидан ҳеч қандай баёнот берилмаганини айтган.
"Йўқ, мен бу ҳақда ҳеч нарса эшитмадим. Айни пайтда Пугачёвани хориж агенти сифатида тан олиш ҳақида бирорта расмий баёнотга ҳам кўзим тушгани йўқ", деган Кремль вакили тегишли саволга жавоб берар экан.
Маълумот учун, Коррупцияга қарши курашиш бўйича федерал лойиҳа раҳбари Виталий Бородин ўз Telegram-каналида Пугачёвани хорижий агент сифатида тан олиш тартиби бошланганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, Бош прокуратура Адлия вазирлигидан хонандани хорижий агент сифатида тан олишни сўраган.
Бунга Пугачёванинг видеоси сабабчи бўлди, унда хонанда Стас Михайловнинг мамлакатни тарк этган санъаткорларни танқид қилганига жавоб қайтарган. Кейин у муҳожир рассомлар "бу ерга ҳали тиз чўкиб эмаклаб келишади ва Россия томонида туриб, оёқларини ўпишларини" айтган. Пугачёва “нормал одамлар қайтиб келмайди” деб жавоб берган ва Михайловни ҳақоратлаган.
Бундан ташқари, Бородиннинг сўзларига кўра, Исроилга жўнаб кетганидан кейин Пугачёва бир неча бор Россияга қарши позициясини ифодалаган ва хорижий агент сифатида тан олинган эри Максим Галкинни омма олдида қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алла Пугачёва Москва яқинидаги "Крокус" концерт залида содир этилган теракт ҳақида фикр билдирганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси