Алла Пугачёва ҳам Галкиннинг ортидан жўнаб қолди

Маданият-санъат

image

Таниқли россиялик хонанда Алла Пугачева фарзандлари Лиза ва Гарри билан Исроилни тарк этди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди. 

Билдирилишича, хонанда ва фарзандлари Исроилни тарк этишда Кипр паспортидан фойдаланган. Шунингдек, улар келгуси йилни ҳам Кипрда ўтказиши мумкин. Чунки хонанданинг ушбу мамлакатда ҳам уйи бор. У 2017 йилда икки миллион доллардан кўпроқ пул эвазига денгиз қирғоғидан вилла сотиб олган. Шундан сўнг, унга ва фарзандлари Лиза ва Гаррига автоматик равишда ушбу мамлакат фуқаролиги берилган. 

Хонанданинг Исроилни тарк этишига унинг анча қариб қолгани ва соғлиғида муаммолар борлиги ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, Алла Пугачёва ва хонанданинг турмуш ўртоғи, ҳажвчи Максим Галкин фарзандлари билан 2022 йил октябрь ойида Россиядан Исроилга учиб келган ва бир йилдан буён шу ерда яшаётганди.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Галкин Исроил-Ҳамас тўқнашувлари сабаб мамлакатдан қочиб қолмасликка вада берганди. Аммо 19 октябрь куни концерт гастроли доирасида Исроилни тарк этгани ва Кипрга келганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кипр Исроил Алла Пугачёва Галкин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг