Пугачёва “изсиз” ғойиб бўлди
Маданият-санъат
−
24 Октябрь 2023
31872Алла Пугачёванинг болалари Лиза ва Гарри билан Исроилни тарк этгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, унинг мухлислари Примадоннанинг блогига ёза бошлади. Дўстлари эса у билан қўнғироқ орқали боғланиб кўришга уринди. Аммо барча ҳаракатлар бесамар кетди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар берди.
Пугачёва телефонни кўтармаяпти, хабарларга эса жавоб қайтармаяпти. У Кипрга учиб кетгани айтилганидан буён бир неча кун ўтди. Шундан бери хонандани ҳеч ким кўрмаган.
Билдирилишича, баъзи манбалар қўшиқчи ва унинг фарзандлари Исроилда эмаслигини тасдиқлаган, аммо уларнинг Кипрда экани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Аслида Пугачёванинг Кипрда уйи борлиги ва унинг турмуш ўртоғи Максим Галкиннинг ҳам Кипрда экани ушбу тахминга асос бўлган.
Маълумот учун, хонанда Кипрдаги кўчмас мулкига миллионлаб евро сармоя киритган. Ҳашаматли квартираларнинг йиллик техник хизмат кўрсатиши эса юзлаб еврога тушади. Саройда курорт, бассейн ва ҳашаматли ҳовли мавжуд. Шунингдек, Пугачёванинг Майамида ҳам ҳовлиси бор. У океан бўйида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Алла Пугачёва фарзандлари билан Исроилни тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларнинг Кипрдалиги ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, Кипрдаги уйи сабаб хонанда ва унинг фарзандларига мамлакат фуқаролиги берилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15