Президент маслаҳатчисининг ўринбосари ССВ раҳбарига “зам” бўлди
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
10195Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Амрилло Шодиевич Иноятов Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Тиббиёт фанлари доктори, доцент Амрилло Иноятов бундан аввал Бухоро давлат тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.
Амрилло Иноятов жорий йилнинг 17 июль куни Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди.
Амрилло Иноятов тиббиёт фанлари доктори, профессор даражасига эга. У 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. меҳнат фаолиятини институтнинг илмий-текшириш лабораториясидан бошлаган. 2006 йилда “Болалар юз-жағ жарроҳиги” мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаб, Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Хирургик стоматология” кафедраси ассистенти лавозимида иш бошлаган.2008 йилда мазкур кафедра мудири лавозимига тайинланган бўлса, 2009-2010 йилларда эса Стоматология факултети декани вазифасини бажарувчиси лавозимларида фаолият кўрсатган.
2010-2012 йилларда “Хирургик стоматология” кафедраси мудири лавозими билан бирга Амрилло Иноятов Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими мудири лавозимларида ишлаган.
Аввалроқ, Абдуҳаким Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. У бугунгача вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси