Расман: Абдуҳаким Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди
Жамият
−
03 Ноябрь 2020
6004Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Мўминович Ҳожибоев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Хаджибаев ўз фаолиятини оддий хирургликдан бошлаб, сўнгги йигирма йил давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Шошилинч тиббий ёрдам врачлар ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ва уч бор Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2003 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони ҳамда 2020 йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган.
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ҳожибоев номзодини Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси