Президент Администрацияси консультанти вазир ўринбосари бўлди
Жамият
−
12 Ноябрь 2019
7496Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 11 ноябрдаги қарори билан Баҳодиржон Шермуҳаммадович Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ёшлар, маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар Баҳодиржон Шермуҳаммадов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси миллий қадриятлар, маънавият ва маърифатни ўрганиш ҳамда ривожлантириш шўъбаси бош консультанти лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Конгратбой Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси