“Толибон” университетларда 700 га яқин китобни тақиқлади

Олам

image

Афғонистондаги “Толибон” мувақққат ҳукуматининг Олий таълим вазирлиги мамлакатда фолиият юритаётган давлат ва хусусий университетларда 679 та илмий китоб, энцклопедия ва бошқа ўқув материалларини ўқитишни тақиқлади. Бу ҳақда “Afghanistan Internatianol” хабар берди.

Маълумотларга кўра, вазирликнинг диний уламолар ҳамда ислом ҳуқуқи ва маданияти профессорларидан иборат қўмита мамлакатдаги олий таълим ташкилотларида ўқитилаётган китобларни ақидавий, ақлий, диний, сиёсий, маданий ва илмий мазмун нуқтаи назаридан кўриб чиққан ва 679 та турли мавзуларда, жумладан, иқтисодиёт, социология, ҳуқуқ, санъат, ижтимоий фанлар, журналистика ва адабиётга оид дарсликларни тақиқлаган.

Шунингдек, вазирлик давлат ва хусусий олий ўқув юртларига тақиқланган 679 та китоб ва ўқув қўлланмаларнинг рўйхатини юбориб, университетлардан ислом тамойиллари ва “Толибон” режими сиёсатига зид бўлмаган муқобил вариантлардан фойдаланишни сўраган.

Вазирлик бу китоблар ўрнига қайси адабиётлар ўқитилишини айтмаган, бироқ муқобил китоблар кўриб чиқиш комиссияси орқали эълон қилинишини билдирган.

Ман этилган китоблар рўйхатига ҳуқуқ тамойиллари, ташкилий иқтисодиёт асослари, халқаро барқарор ривожланиш, ташкилотлар социологияси, санъат социологияси ва сиёсий социология, антропология асослари, ислом цивилизацияси тарихи, 20-асрдаги сиёсий фикр, эстетика ва санъат фалсафаси ва бошқа юзлаб ном ва мавзудаги китоблар киритилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” муваққат ҳукумати Афғонистон университетларига аёллар томонидан ёзилган барча китобларни ўқув дастурларидан чиқариш ҳақида буйруқ берганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Олий таълим вазирлиги Толибон китоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг