Олий таълим вазирлиги маълумотларни кирилл ёзувида беришни сўради
Жамият
−
29 Март
11709Ижтимоий тармоқларда 2024 йил 27 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Каримов буйруғи остида ОТМ ректорлари ва филиал директорларига жўнатилган хат тарқалди. Унда хорижий сафарлар ҳақидаги маълумотларни кирилл ёзувида тўлдириш сўралган. Ушбу ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Таъкидланишича, ҳолат Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари иштирокида таҳлил қилиниб, ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва иш юритиш бўйича келгусида бу каби ҳолатларга қайта йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган хатда келтирилган ҳолат юзасидан мазкур хат масъул ижрочиси билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, зарур тавсиялар берилди. Тизим ходимлари учун давлат тилида иш юритиш асослари бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилди”, дейилади вазирлик муносабатида.
Шунингдек, вазирлик тизим ташкилотлари ва олий таълим муассасаларида иш юритиш тўлиқ давлат тилида, яъни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида олиб борилаётганини маълум қилган. Бироқ муносабатда ОТМлардан нега кирилл алифбосида маълумот сўралганига изоҳ берилмаган.
LiveБарчаси