Ўқишни Ўзбекистонга имтиҳонсиз “перевод” қилиш ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда қўшни давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг барчаси ўқишни ҳеч қандай имтиҳонларсиз Ўзбекистонга кўчириши мумкинлиги, бунинг учун 15 февралгача аризалар қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарларга муносабат билдириб, уни ёлғон ахборот сифатида баҳолади. 

“Ижтимоий тармоқларда хориждан "перевод" қилиш тўғрисида FAKE-хабар тарқалмоқда.

Ушбу Fake-хабарда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги номидан хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалар ҳеч қандай имтиҳонларсиз ўқишини Ўзбекистонга кўчиришга рухсат берилиши ва “перевод” учун барча ҳужжатлар 15 февралгача қабул қилиниши билдирилган.

Аввало бу каби хабарлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида. 

Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та Олий таълим муассасисига (ОТМ) хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланган

Қайд этилишича,  2021/2022 ўқув йили учун  хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш бўйича 2020/2021 ўқув йили учун тасдиқланган фанлар мажмуасига мувофиқ 2 та фандан ўтказиладиган махсус синовлар (тест, касбий (ижодий) имтиҳон) натижаларига кўра ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал — 189 баллнинг 35 фоизи (66,1балл) этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий таълим вазирлиги

Баҳолаганлар

2230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг