Портлаган омбордаги товарлар тақдири нима бўлади?

Жамият

image

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманида содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган божхона назорати остидаги товарлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 14-моддасига биноан табиат ҳодисалари (зилзилалар, ер кўчишлари, довуллар, қурғоқчиликлар ва ҳоказо) ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли божхона назорати остидаги товарларга етказилган зарар, агар товар тўлиқ яроқсиз ҳолатга келган бўлса, унга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмайди. 

Гап шундаки, “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада сақланаётган, божхона назорати остидаги товарлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилганидан кейин, уларнинг портлашдан ва кейинчалик юзага келган ёнғиндан зарарланганлик даражаси ФВВ билан ҳамкорликда тузилган далолатномалар асосида божхона расмийлаштирувидан қайта ўтказилади ва қонуний баҳо берилади.

Қўмитанинг аниқлик киритишича, ҳозирда Сергели туманидаги фавқулодда ҳолат содир бўлган омборда божхона органлари томонидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, махсус ишчи гуруҳ портлашдан зарар кўрган божхона назоратидаги товарлар тўлиқ инвентаризациядан ўтказилмоқда. 

Тадбиркорларга эса зарарланган товарларининг келгусидаги божхона назорати қай тартибда амалга оширилиши юзасидан тушунтириш берилмоқда.

“Тадбиркорларда ушбу ҳолат бўйича савол туғилса, 11 08  қисқа рақамли ишонч телефони, қўмитанинг + 998 55 502 76 00 (ички: 74-11, 74-10, 74-05) рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган портлаш оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия отрядлари жалб этилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ва Бош вазир Абдулла Арипов етиб бориб, ҳолатни назоратга олган. Шаҳар ҳокимининг маълум қилишича, етказилган моддий зарар қоплаб берилади.

“Биз бу масалани 2-3 кун ичида ҳал қиламиз”, деган у.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона омбор товарлар Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made