Сергелидаги портлаш оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия жалб этилди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган портлаш оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия отрядлари жалб этилди. Портлаш оқибатида жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги баёнот берди. 

Ҳокимлик аҳолидан ўзини эҳтиёт қилишини сўрамоқда.

Маълум қилинишича, ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда.

“Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Ички ишлар органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари ҳодиса жойида иш олиб бормоқда”, дейилади ҳокимлик хабарида. 

Айни пайтда масъуллар томонидан ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. 

“Азиз ҳамшаҳарлар, аниқ ва ишончли маълумотларни фақат ишончли манбалардан олишингизни ва ўзингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, дея қўшимча қилган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Портлашдан сўнг ҳудудда катта ёнғин юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия омборхона Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made