Сергелидаги портлашдан кўрилган зарар қоплаб берилади – Шавкат Умрзоқов
Жамият
−
28 Сентябрь 2023
1235928 сентябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Портлаш жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, Бош вазир Абдулла Арипов етиб борди.
“Моддий зарар қоплаб берилади. Биз бу масалани 2-3 кун ичида ҳал қиламиз”, дейди пойтахт ҳокими.
Тарқалган видео ва расмларда портлаш тўлқини турар-жой, ташкилотлар, мактаблар ва болалар боғчалари биноларига турли даражадаги зарар етказганини кўриш мумкин.
“Сергели туманида рўй берган ҳодиса юзасидан саволларингиз ёки мурожаатингиз бўлса, 71 210-01-63 рақами орқали Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси