Польша Беларусь билан чегарасидаги аскарларини кўпайтиряпти

Олам

image

Польша Беларусь билан чегарага қўшимча минг нафар аскар жойлаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 8 август куни “Polstak” телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, бундай қарор “Польша-Беларусь чегарасидаги динамик вазият муносабати билан” қабул қилинган.

Польша Чегара хизмати бош коменданти Томас Праха Миллий Мудофаа вазирлигига яна минг аскарни Польша-Беларусь чегарасига ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилган. Ҳозирда бу чегарада икки минг польшалик аскар мавжуд.

Польша Ички ишлар вазири Мариуш Каминьский эса Х (Twitter) ижтимоий тармоғида литвалик мавқедоши Агне Билотайте билан телефон суҳбати чоғида Беларусь билан чегараларни тўлиқ ёпиб қўйиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида ёзган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Беларусь ва Россия билан чегарада сапёрлар батальони ташкил этишини маълум қилганди. Шунингдек, Польша "Вагнер" ёлланма жангчилари ва Беларусдаги Россия аскарларининг фаоллиги фонида яқин келажакда мунтазам армиясини деярли икки баравар ошириш ниятида экани айтилди. АҚШ эса Польшани “Вагрен”дан ҳимоя қилишга ваъда берди.

1 август куни Польша Беларуснинг икки ҳарбий вертолёти мамлакат ҳаво чегарасини бузганини маълум қилганди. Шу куни республика мудофаа вазири Мариуш Блашак Беларусь билан чегарада ҳарбий хизматчилар сонини кўпайтириш ва жанговар вертолётлар орқали хавфсизликни кучайтиришни буюрди. Белорусь Мудофаа вазирлиги эса Польша чегарасини бузиш ҳақидаги айбловларни ғалати деб атади. Расмий Минскка кўра, бундай айбловлар Польша ҳарбий-сиёсий раҳбарияти томонидан Беларусь чегараси яқинида кучлар ва активлар тўпланишини оқлаш учун илгари сурилган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Польша Беларусь Вагрен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг