Покистонда тўйга кетаётган автобус дарёга тушиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
13 Ноябрь
2512Покистон шимолидаги Ҳинд дарёсига автобус тушиб кетиши оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат қутқарув хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, одамларни тўйга олиб кетаётган автобус Гилгит-Балтистоннинг Диамер округидаги дарёга тушиб кетган. Қидирув давомида келин тирик топилган, у турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бошқа йўловчиларнинг шахси ҳам аниқланган, чўкиб кетганлар орасида аёллар бўлган. Полиция ходими дарёдан 16 та жасад олиб чиқилгани, қидирув ишлари давом этаётганини айтган.
Покистон Президенти Асиф Али Зардорий қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.
Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ҳудудда авариялар тез-тез содир бўлиб туради. Ноқулай иқлим шароити, кесишган ҳудуд, эгри-бугри йўллар, транспорт воситаларининг тирбандлиги ва минимал йўл ҳаракати қоидалари авария хавфини оширади.
Эслатиб ўтамиз, 25 август куни Покистонда иккита автобус жарликка қулаганди. Биринчи бахтсиз ҳодиса Покистон шимоли-шарқидаги Азад Паттан шаҳри яқинида, иккинчиси эса Балужистондаги Макран қирғоқ шоссесида содир бўлган. Биринчи ҳодисада 22 киши, жумладан 15 эркак, 6 аёл ва 1 бола, иккинчисида эса 12 киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси