Покистонда иккита автобус жарликка қулади. 34 киши ҳалок бўлди
Олам
−
26 Август
2383Кеча, 25 август куни Покистонда иккита автобус жарликка қулади. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, биринчи бахтсиз ҳодиса Покистон шимоли-шарқидаги Азад Паттан шаҳри яқинида содир бўлган. Автобус ағдарилиб, жарликка қулаган. Қутқарув воизи Фарук Аҳмаднинг айтишича, 22 киши, жумладан 15 эркак, 6 аёл ва 1 бола ҳалок бўлган.
Иккинчи воқеа Балужистондаги Макран қирғоқ шоссесида содир бўлган. 25 кишини олиб кетаётган бу автобус ҳам жарликка қулаган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб бошқарувни йўқотган. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлган.
Расмийларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Эронга йўл олган зиёратчилар ҳам бор. Аммо уларга ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар туфайли чегарадан ўтишга рухсат берилмаган ва уйга қайтаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Покистондан Эронга йўл олган зиёратчилар автобуси ЙТҲга учраши оқибатида 35 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси