Эронда зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. 35 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
21 Август
5234Покистондан Ироққа зиёратчиларни олиб кетаётган автобус Эроннинг марказий қисмида ҳалокатга учради. Оқибатда камида 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Radio Pakistan” хабар берди.
Маҳаллий фавқулодда вазиятлар расмийси Муҳаммад Али Малекзодага кўра, авария кеча, 20 август куни кечқурун Эроннинг марказий қисмидаги Язд вилоятида юз берган. Ҳалокатда 23 киши тан жароҳати олган, улардан 15 нафари жиддий. Ҳодиса пайти автобусда 51 киши бўлган. Ҳалокат сабаблари аниқланмаган.
Маълумот учун, Эрон йўлларида ҳар йили 17,000 га яқин ўлим ҳолатлари юз беради ва бу дунёдаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Бунга йўл ҳаракати қоидаларига эътибор бермаслик, хавфли транспорт воситалари ва қишлоқ жойларида фавқулодда хизматларнинг етарли эмаслиги сабаб қилиб кўрсатилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Непалда 70 га яқин киши бўлган 2 автобус дарёда оқиб кетгани хабар қилинган эди.