Ортиқхўжаевнинг оёғига болта урган 22 соат
Жамият
−
17 Ноябрь 2019
62764Ортиқхўжаевга оид аудиоёзув интернетни портлатди. Журналистлар шаҳар ҳокимига оид ширкатлар маҳсулотлари ва хизматларига бойкот қилиш кераклигини таъкидламоқда. Ижтимоий тармоқларда бошланган кампанияда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари #бизитиболасиэмасмиз ҳештэги билан пост ёзиб қолдирмоқда.
Шу ўринда кеча, 16 ноябрь куни тарқалган овозли ёзув билан боғлиқ воқеалар, хабарлар хронолгиясига эътибор қаратсак. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, воқеалар кеча 19:15 да бошланиб, бугун 17:03 да тин олди.
16 ноябрь соат 19:15 - QALAMPIR.UZ’да Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг аудиоёзуви эълон қилинди.
16 ноябрь соат 23:54 - Ўзбекистондаги сиёсий партиялар орасида биринчи бўлиб "Адолат" СДП Ортиқхўжаевнинг аудиосига изоҳ талаб қилиб чиқди.
17 ноябрь соат 01:57 - Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Матбуот котиби расмий баёнот билан чиқди.
17 ноябрь соат 02:11 - Ўзбекистон "Халқ" демократик партияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текширув олиб бориши кераклигини айтиб чиқди.
17 ноябрь соат 07:30 - "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров ўз Facebook саҳифасида партия воқеаларни кузатиши, ҳозирча фикр билдирмаслигини маълум қилди.
17 ноябрь соат 12:07 - Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овозидан "уйғониб кетди".
17 ноябрь соат 15:21 - Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёнот берди ва овозли ёзув гўёки Ортиқхўжаевга тегишли экани асоссиз иддао қилинаётганини айтди.
17 ноябрь соат 15:22 - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот бериб, ҳолат ўрганилаётганини айтиб чиқди.
17 ноябрь соат 15:30 - Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси баёнот берди.
17 ноябрь соат 17:00 - Kun.uz нашри аудио таҳририятга оидлиги, у Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан таҳририят ходимлари ўртасидаги суҳбатда ёзиб олингани ҳақида баёнот берди.
17 ноябрь соат 17:03 - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ортиқхўжаевга оид овозли ёзувни ўрганишда Бош прокуратура билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
Воқеа тафсилотларини QALAMPIR.UZ’да кузатиб боринг.