Журналистлар уюшмаси Ортиқхўжаевнинг овозидан “уйғониб кетди”
Жамият
−
17 Ноябрь 2019
14725Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли журналист ва блогерлар нисбатан билдирилган ўта кескин фикрлар, жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудио ва матнли ахборот кенг тарқалди. Унга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ўз муносабатини билдирди. Унда шундай дейилади:
“Агар унга ишониладиган бўлса, шаҳар ҳокими сўз эркинлиги ва журналистлар шаънига нисбатан, нафақат эгаллаб турган лавозимига, балки умуман инсонийликка тўғри келмайдиган сўзларни билдирган.
Журналистларимиз Уюшма томонидан “Телеграмм” каналида очилган “Ўзбекистон Журналистлари гуруҳи” саҳифасида ҳам ижтимоий тармоқларда Ж. Ортиқхўжаевга тегишли ана шу аудио ва матнли ахборот пайдо бўлган пайтдан бошлаб бундай муносабат маданиятсизлик экани ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда”.
Журналистлар уюшмаси тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат юзасидан ўзларининг адолатли хулосаларини билдиришлари зарур, деб ҳисоблайди. Шунингдек, инсон шаъни, жумладан журналист шаъни ва ҳақ-ҳуқуқи ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ва унинг ҳар қандай бузилишлари қонуний баҳоланиши лозимлигини таъкидлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь