Барча журналист ва блогерлар агентлигимиз ҳимоясида - АОКА

Жамият

262626262626262
Ортиқхўжаев ўзидан кетди. Журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилди (аудио) north_east

Ортиқхўжаев ўзидан кетди. Журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилди (аудио)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси  ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевга оид аудиоёзув ишини ўз назоратига олганини, то воқеаларга қонуний баҳо берилмагунга қадар, ҳиссиётга берилиб хулоса қилмасликни айтмоқда. Бу ҳақда агентлик Матбуот котиби қуйидагича баёнот берди: 

"Охирги соатларда кўплаб юртдошларимиз, журналист ва блогерларимиз интернетда тарқалган, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув юзасидан изоҳ беришимизни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.

Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади".

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозара кетмоқда. Блогер ва журналистлар масалани узил-кесил ҳал этиш тарафдори. АОКА эса ҳиссиётга берилмасликни сўраяпти.

"Журналист ва блогерларимиздан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўраймиз.

Таъкидлашни истар эдимки, ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият — журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмас. Бу — давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зиддир. 

Биз ўз позициямизда қатъиймиз — юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимоясида. Уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ўз тасдиғини топган тақдирда, албатта тегишли чоралар кўрилади", дейди агентлик Матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев АОКА журналист ва блогерлар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг