Еган оғиз уяладими? Ёхуд “Миллий тикланиш” жим туришни маъқул кўряпти
Жамият
−
17 Ноябрь 2019
11314Ижтимоий тармоқларда “тренд”га чиққан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг овозли ёзуви айрим ташкилотларни уйғотди, айримларни чўчитди. Ва баъзиларга қўл келяпти.
Бунда масала яна ва яна қонунчиликка бориб тақаларкан, қонун пешволари - партияларнинг у ёки бу муносабатини одамлар интизорлик билан кутаётган бир вақтда "Миллий тикланиш" партияси фикр билдиришни тўғри деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Партия раҳбари Алишер Қодиров Facebok’даги саҳифасида муносабатида шундай дейди:
“Мавзу бўйича биринчи бўлиб изоҳ ёки баёнот бериш Ж.Ортиқҳўжаев ва хабарни муаллифига тегишлидир.
Шу ўринда жамият ахборот истеъмол маданиятининг ПИРАМИДА шаклидаги учта даражаси ҳақида айтиб ўтмоқчиман:
Биринчи, энг қуйи ва энг кўп қатлам - ахборотни эшитади ва шундайлигича истеъмол қилади;
Иккинчи, ўрта-ўзгарувчан, камайишга мойил қатлам - ахборотни эшитади, ўзини даражасида таҳлил қилади, муносабат билдирмайди;
Учинчи, энг кам, жамиятни сиёсий тафаккурини кўрсатадиган қатлам - ахборотни эшитади, текшириб-таҳлил қилади ва муносабат билдиради.
Жамиятнинг мафкуравий ва сиёсий иммунитет даражаси учинчи қатламнинг даражасига тенгдир”.
Балки ростдан ҳам “Миллий тикланиш” ҳақиқатнинг “тикланиши”ни кутаётгандир ёки Расул Кушербоев табири билан айтганда “Миллий тикланиш” “Артел”нинг сиёсий "крыша"си борлигини амалда кўрсатишга урунаётгандир...
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев “Artel” монополияси билан боғлиқ масалаларга тўхталганида шундай ёзган эди:
“Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган ва навбатдаги сайловларда ҳам номзодини қўймоқчи эканини яширмаётган Кушербоев сўзида давом этаркан, “Artel” сиёсий куч сифатида "Миллий тикланиш" партиясига суянаётганини айтади.
“Artel" "Миллий тикланиш" партиясини танлаганини англадим. Партия эмас, "Artel" танлади ва монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди расман. Энди лоббизм билан расман шуғулланиш ва қонунчилик орқали де юре монопол бўлишга ҳаракат қилиш имконияти пайдо бўлди”.
Яна шуни ҳам қайд этиш ўринлики, жорий йилнинг 22 декабрь куни Олий Мажлис депутатлигига бўладиган сайловларда "Миллий тикланиш" партияси 11 нафар журналистнинг номзодини депутатликка кўрсатган. Депутатлик номзодлар орасида мутахассислиги бўйича журналистлар ХДПда 5, ЎзЛиДЕПда 4, "Адолат" СДП ва Экология партияларида 2 нафардан кўрсатилган.