Олмалиқда Damas ўқувчиларни уриб юбориши ортидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
15 Май 2023
9117Бугун, 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas икки нафар ўқувчи қизларни уриб кетгани бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) бошқараётган Damas русумли автомашина “Тинчлик” йўлини кесиб ўтишда 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчисини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган эди. Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олиб, Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб борилганди.
LiveБарчаси