Тошкент вилоятида Damas икки нафар ўқувчи қизни уриб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Damas 2 нафар 14 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса бўйича тарқалган видеода 2 нафар қизнинг автоҳалокатдан сўнг аянчли аҳволда йўлда ётганини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, шу йилнинг 15 май куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи 19 ёшли С.Х. (эркак) бошқараётган Damas русумли автомашина “Тинчлик” йўлини кесиб ўтишда 14 ёшли 2 нафар мактаб ўқувчиларини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Пиёдалар автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Олмалиқ шаҳар марказий шифохонасига олиб келинган.

Мазкур ҳодиса юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Олмалиқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ушбу терговга қадар текширув иши Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл-транспорт ҳодисаси мактаб ўқувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг