Қуролланган ўғрилар супермаркетда 30 кишини гаровга олди (видео)
Олам
−
2855 2 дақиқа
Колумбия шимолидаги Картахена шаҳрида қуролли шахслар супермаркет харидорлари ва ходимларини гаровга олиб, уларни озод қилиш эвазига 7 миллиард Колумбия песоси (тахминан 2 миллион доллар) талаб қилди. Бу ҳақда “El País” газетаси хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жиноятчилар кеча, 24 ноябрь куни эрталаб Paseo de la Castellana савдо марказига кириб олган. Тахминларга кўра, улар инкассатор автомобилини тунашни режалаштиришган, бироқ полиция етиб келганидан сўнг супермаркет ичкарисига яшириниб, одамларни гаровга олган.
“Полиция ҳужум ортида ким турганига ҳозирча аниқлик киритмади, бироқ барчасидан кўриниб турибдики, у тайёргарлик кўрган жиноятчилар томонидан содир этилган”, дейилади материалда.
Дастлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш нафар кекса ёшли аёлни озод қилган. Кейинроқ операцияни ўтказиш учун воқеа жойига полиция, ҳарбий-денгиз кучлари ва денгиз пиёдалари бўлинмалари, шунингдек, снайперлар жалб этилган.
Гаровга олиш бошланганидан тахминан икки соат ўтгач, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қолган барча гаровдагиларни озод қилган. Жиноятчиларнинг қўлга олингани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қиролича Елизавета II шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтонга тўй совғаси сифатида берган шаҳар ташқарисидаги уйга ўғри тушгани ҳақида хабар берилган эди. Вертолёт ёрдамида олиб борилган қидирувлар натижасида икки киши қўлга олинган. Ҳодиса содир бўлган пайтда қироллик жуфтлиги ва уларнинг фарзандлари уйда бўлмаган.
Live
Барчаси