Дуэнинг уйига ўғри тушди

Спорт

−

visibility334 timer1 дақиқа

image

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Дезире Дуэнинг уйига номаълум шахслар томонидан ўғриликка уриниш бўлди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни кечаси бир неча киши футболчининг Оржевальдаги уйи ҳовлисига кирган. Бироқ улар уй ичида кимдир борлигини сезиб, қочиб кетган.

Дуэ “Ницца”га қарши Франция чемпионатининг 11-тур учрашувидан кейин уйига қайтганида, жандармлар аллақачон воқеа жойида бўлган. Уйга бузиб киришга уриниш аломатлари аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 ноябрь куни ПСЖ сафарда “Ницца”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди. Учрашувда 32-дақиқада гол урган 21 ёшли Дуэ биринчи бўлим якунида жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди. 22 ноябрь куни парижликлар футболчининг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилганини маълум қилди. У жорий йилнинг ноябрь ойи охирига қадар операция қилинади ва кўп эҳтимол билан мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг