Дуэ оғир жароҳат олди
Спорт
−
597 2 дақиқа
“Пари Сен-Жермен” ярим ҳимоячиси Дезире Дуэ ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғламни узиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Франция чемпионатининг 11-турида парижликлар “Ницца”ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда гол урган Дуэ биринчи бўлим якунида жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди.
Клуб баёнотига кўра, 21 ёшли футболчи жорий йилнинг ноябрь ойи охирига қадар операция қилинади. Унинг майдонга қайтиш муддати ҳозирча маълум эмас.
Бундай жароҳатдан кейин тикланиш одатда 6 ойдан 9 ойгача давом этади. Шу сабабли Дуэ 2026-2027 йилги мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши мумкин.
“Биз текширувлар натижасини кутишимиз керак, аммо жароҳат жиддий экани аниқ. Бу профессионал футболчининг ҳаёти. Ишончим комилки, у тикланиб, янада кучлироқ бўлиб қайтади”, дейди ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике.
Маълумот учун, Дуэ 2024 йил августидан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Париж клуби уни “Ренн”дан бонусларни ҳисобга олмаганда 50 миллион евро эвазига сотиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Пари Сен-Жермен”нинг бошқа футболчиси Хвича Кварацхелия ҳам хочсимон боғламидан жароҳат олиб мавсум якунига қадар сафдан чиққанди.
Live
Барчаси