Хвича Кварацхелия мавсум якунига қадар сафдан чиқди
Sport
−
18:59 383 1 minute
Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби грузиялик қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия олдинги хочсимон боғламини йиртиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маҳаллий ОАВларнинг хабарига кўра, грузиялик футболчи жорий мавсумда майдонга қайтолмайди.
Кварацхелия кеча, 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг учинчи турида “Барселона”га қарши кечган ва ПСЖнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳати сабабли алмаштирилган эди. Парижликлар футболчи операция қилинишини маълум қилди.
Шунингдек, клуб матбуот хизмати француз қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле ва бразилиялик ҳимоячи Маркиньос ҳам “Барселона”га қарши баҳсда жароҳат олганини хабар қилди. Икки футболчи ҳам сон қисмидан шикастланган бўлиб, бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, 25 ёшли Кварацхелия 2025 йил қишида ПСЖ сафига қўшилган. У жамоа билан икки марта Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионлиги, шунингдек, икки марта UEFA Суперкубогида ғолиб чиққан.
Жорий мавсумда Кварацхелия барча мусобақаларда 11 та учрашувда майдонга тушиб, икки гол ва бир голли узатма муаллифи бўлди.
Live
All