Олимлар кимларда коронавирусга қарши иммунитет бўлишини аниқладилар
Саломатлик
−
19 Май 2020
25583Америка ва швейцариялик бир гуруҳ олимлар янги коронавирус инфекциясига қандай одамларда иммунитети борлигини аниқлашди. Бу ҳақда “Ремблер“ нашри маълум қилди.
Таъкидланишича, мутахассислар 2003 йилда SARS коронавирусига чалинган одамларнинг қонида янги COVID-19 коронавирусини зарарсизлантирадиган антитаначалар мавжудлигини аниқладилар. Ўз мақолаларида олимлар ўткир нафас олиш синдромини қўзғатадиган турли хил коронавирусларга қарши ўзаро иммунитет бўлишини тахмин қилишди.
Тажрибалар давомида бир турдаги коронавирусдан халос бўлишга муваффақ бўлган одам бошқа турдаги коронавирусга қарши иммунитетга эга эканлиги маълум бўлди. Уларнинг қонидаги антитаначалар вирусни зарарсизлантиришни тезлаштиради ва унинг мутациясини олдини олади.
Эслатиб ўтамиз, SARS коронавируси 2003 йилда Хитойда тарқалган касаллик ҳисобланади. Кейинроқ, 2008 йилда Яқин Шарқда коронавируснинг бошқа тури – MARS касаллиги авж олган.
Аввалроқ, АҚШлик олимлар янги вирусни организмда тўлиқ блоклайдиган антитаначаларни аниқлашган эди. Бундан бироз вақт ўтиб, хитойлик олимлар пандемияни тўхтатишга қодир дори ишлаб чиқаётганликларини маълум қилишди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 4 822 430 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 798 148 нафари соғайган бўлса, 318 851 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь