Трамп коронавирусга қарши қандай дори ичаётгани маълум бўлди
Олам
−
19 Май 2020
9439АҚШ Президенти Доналд Трампнинг айтишича, кўплаб америкаликлар, шу жумладан ўзи ҳам коронавирусдан ўзини ҳимоя қилиш учун гидроксихлорохинни қабул қилмоқда. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Трамп журналистларга, бир неча ҳафта давомида кунига битта таблеткадан ушбу дорини ичганини айтди. Буни кўпгина шифокорлар ва касаллик хавфи юқори бўлган жойларда ишлайдиган одамлар қабул қилаётганини маълум қилди.
Трамп гидроксихлорохинни нега қабул қилишга қарор қилганини ҳам айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, ушбу дори ҳақида у яхши гаплар эшитган. Шунингдек, Президент бу дорини ичишига Оқ уй шифокорлари қаршилик кўрсатмаган.
Маълумот учун, гидроксихлорохин — ўнлаб йиллар давомида мавжуд бўлган безгакка қарши доридир. Кўпгина мамлакатларда сўнгги ойларда коронавирусни даволашда ушбу доридан фойдаланилмоқда.
LiveБарчаси