Оқ танли америкаликлар ярашиш белгиси сифатида қораларнинг оёқларини ювишди (видео)
Жамият
−
10 Июнь 2020
11576АҚШнинг Шимолий Каролина штатида маҳаллий черков вакиллари вафот этган Жорж Флойдни хотирлаш учун намойиш уюштиришди. Намойишда улар қора танли одамларнинг оёғини ювиб қўйишган. Бу ҳақда "Medialeaks" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, "камтарлик ва муҳаббат" изҳор этиш оқ танли полициячилар ва оддий фуқаролар иштирок этган намойишнинг мақсади бўлган. Ушбу мақсадда улар диний жамоанинг қора танли вакилларининг оёқларини ювдилар.
Яқин атрофда бўлган одамлар бу ҳолатларни тасвирга олишди. Тасвирлар кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода қора танли эркак ва аёлнинг ўриндиқда ўтирганлари, "камтарлик ва муҳаббат"ни изҳор этаётган фуқаролар эса оёқларини юваётгани кўрсатилган. Кейин фаоллардан бири микрофонда қора танлилардан узр сўраган.
Бироқ, ижтимоий тармоқларнинг кўп фойдаланувчилари бу ҳолатни норози кайфиятда қабул қилишди. Уларнинг кўплари видеони танқид қилишган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афроамерикалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб турди. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган бўлса ҳам ҳуқуқ-тартибот идораси ходими бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
Суд-тиббий экспертизаси Жорж Флойд бошқа ёндош касалликлардан эмас, айнан бўйин ва елканинг қаттиқ босилишидан нафас ололмай ўлганини таъкидлади.
Америка шаҳарларида бошланган талотўпда 11 киши ҳалок бўлгани айтилди. АҚШда бошланган норозиликлар Франция, Греция, қисман Буюк Британия ва Германияга ҳам таъсир қилди.
LiveБарчаси