АҚШдаги катта норозиликлар Европагача етиб келди (видео)
Олам
−
01 Июнь 2020
13477Икки Европа давлати пойтахти аҳолиси қора танли Жорж Флойднинг ўлимидан кейин полициянинг шафқатсизлигига қарши чиққан америкалик намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун митинглар уюштирмоқда. Бу ҳақда "Euro News" агентлиги хабар берди
Кеча, 31 май куни лондонликлар кўчаларга "Қоралар ҳаёти муҳим!" шиори билан чиқишди. Америкалик намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун йиғилган одамлар, "полиция терроридан" норози бўлиб, ҳукуматларни қора танли Жорж Флойднинг қотиллари устидан ҳукм чиқаришни талаб қилмоқда.
Иштирокчилардан бири матбуотга қора танлиларни хорлаш, ирқий камситиш асосидаги зўравонлик ва қотиллик асрлар давомида давом этиб келганини айтди. Бугунги кунда, унингнинг сўзларига кўра, вазият фақат ёмонлашмоқда. Шу муносабат билан у, ҳукуматлар ўзларининг талаблари тингланмагунча, ўзларининг ҳуқуқлари ва қора танлиларнинг ҳуқуқларини "баландроқ ва янада баландроқ" овозда талаб қилишни таъкидлади.
Шу билан бирга, ушбу кунда Берлиндаги АҚШ элчихонаси яқинида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. 30 май куни икки мингга яқин одам полиция ўзбошимчаликларига чек қўйишни талаб қилиб йиғилишди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтанинг охирига қадар тартибсизликлар Американинг ўнлаб йирик шаҳарларига тарқалди. Одамлар тартибсизликларни бостириш учун киритилган полиция ва Миллий гвардия кучлари билан очиқ тўқнашувга киришмоқда. Намойишлар ҳатто Вашингтонда ҳам бўлиб ўтмоқда. Оқ уй олдида намойишчилар гулхан ёқиб, турли шиорлар билан бақиришмоқда. Шу сабабли, Миллий гвардия АҚШ пойтахтига киритилган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти намойишлар вақтида қаерга яширингани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь