Оқ уй олдида тартибсизликлар бошланди
Олам
−
30 Май 2020
11825Аввалроқ, АҚШ полицияси томонидан қора танли Жорж Флойд ўлдирилганига қарши мамлакат бўйлаб катта тартибсизликлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, 30 майга ўтар кечаси Оқ уй олдида ҳам тартибсизликлар бошланган. Уларнинг Оқ уйга "ҳужуми" АҚШ Махфий хизмати томонидан тўсиб турилибди. Бу ҳақда CCN нашри хабар бермоқда.
Давлат раҳбари қароргоҳи яқинидаги отишмалар беш соатдан кўпроқ давом этди. Намойишчилар Президент соқчиларига бақириб, турли хил нарсаларни улоқтиришди ва темир тўсиқларни ағдаришга ҳаракат қилишди. Камида бир марта Махфий хизмат ходими оломонга кўздан ёш оқизувчи қурол ишлатди.
"Намойишчилар Миннеаполисда вафот этган қора танли Жорж Флойдни қўллаб-қувватлаш учун шиорлар билан чиқишди. Улар Президент Дональд Трампга ўз норозиликларини билдиришди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Флойднинг ўлимидан кейин бошланган тартибсизликлар билан бирга АҚШнинг ўнлаб шаҳарлари норозилик намойишлари қамраб олмоқда. Лос-Анжелес, Сан-Франсиско, Денвер, Нью-Йорк, Индианаполис, Бостон, Детройт ва бошқа шаҳарларда ҳукуматга қарши чиқишлар бўлмоқда. Баъзи ҳолларда тартибсизликлар отишмалар билан бўлмоқда. Хусусан, Оклендда АҚШ Федерал хавфсизлик хизматининг бир ходими ўлдирилди. Энг нохуш ҳолат Миннеаполисда кузатилмоқда, у ерда федерал ҳокимият ҳарбий полиция контингентини жойлаштиришга тайёрланмоқда.
LiveБарчаси