Вашингтондаги тартибсизликлар вақтида Трамп қаерга яширингани маълум бўлди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп 29 майдан 30 майга ўтар кечаси Оқ уй олдидаги тартибсизликлар пайтида Вашингтон марказидаги ер ости бункерида яширинишга мажбур бўлган. Бу ҳақда кеча, 31 май куни "The New York Times" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарор 30 май тунидаги тартибсизликлар пайтида қабул қилинган. Буни Трампдан АҚШ махфий хизмати талаб қилгани айтилмоқда. CNN хабарига кўра, Трамп бошпанада бир соатдан камроқ вақт сарфлаган. Унинг оила аъзолари ҳам ўша ерда бўлганми ёки йўқми ҳозирча маълум эмас.

Таъкидланишича, баъзи ходимларга тартибсизликлар қайта бошланиши таҳдиди туфайли Оқ уйга келмасликка рухсат берилган. Нашрнинг ёзишича, амалдаги қоидаларга кўра, Америка раҳбари Оқ уй хавф остида бўлган ҳолларда бу бункерга киради.

Сўнгги бир неча кун ичида Оқ уй олдида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар соқчиларга қарата пластик идишлар ва бошқа буюмларни улоқтиришган. Баъзилар Оқ уй ҳудудига киришга уринган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда қора танли Жорж Флойдни полиция томонидан бўғиб ўлдирилиши туфайли тартибсизликлар бошланган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Тартибсизликлар Жорж Флойд

Баҳолаганлар

722

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг