Флойд ўлимига реакция. Грецияда тартибсизликлар бошланди
Олам
−
04 Июнь 2020
7438Афинадаги АҚШ элчихонаси яқинида афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлдирилишига қарши полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатдаги ERT телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, норозилик намойишида сўл тараф ташкилотлари ва курдлардан бир неча минг киши иштирок этган.
Тартибсизлик бир гуруҳ ёшлар полициячиларга тош ва молотов коктейли улоқтирганидан сўнг бошланган. Полиция бунга жавобан шовқинли гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан жавоб қайтарган. Шунингдек, намойишчилар ахлат қутиларига ўт қўйишган.
“Айни пайтда намойишчилар тарқатилмаган. Кўчаларда тартибсизликлар давом этмоқда”, дейилади телеканал хабарида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афро-америкалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь