“Флойднинг ўлими”. АҚШдаги тартибсизликларда 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
03 Июнь 2020
8738АҚШда Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган норозилик ва тартибсизликларда бугунгача камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда KTLA хабар бермоқда.
Хабар берилишича, қурбонлар Чикаго, Детройт, Омаха, Давенпорт, Окленд ва Луисвилл аҳолиси ичидандир.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти афро-америкаликлардир.
Шунингдек, канал мамлакатнинг турли шаҳарларида юзлаб жабрланганлар ҳақида хабар берган, аммо уларнинг аниқ сонини аниқлашнинг имкони йўқлигини маълум қилган.
Associated Press’нинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, норозилик ва тартибсизликлар пайтида 4,4 мингга яқин одам ҳибсга олинган. Америка Қўшма Штатларининг тахминан 40 шаҳрида комендантлик соати жорий этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 май куни Миннеаполис полицияси афро-америкалик Жорж Флойдни ҳибсга олди. Қўлга олиш пайтида полициячи эркакнинг бўйнини тиззаси билан босиб туради. Флойд “мен бўғиляпман”, деб бир неча марта айтган. Аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бунга эътибор бермаган. Оқибатда, эркак реанимацияда вафот этган. Бу АҚШда оммавий норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.
LiveБарчаси