ОФКнинг айрим аъзолари FIFA’ни қўллаб-қувватламоқда

Спорт

image

Осиё футбол конфедерациясига аъзо қатор мамлакатлар Инфантинони қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда “The Athletic” нашри журналисти Адам Крафтоннинг маълум қилди.

Хусусан, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари бу борада етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Бутан, Шри-Ланка, Ливан ва Қувайт футбол федерациялари ҳам FIFA президенти билан бирдам эканини маълум қилган.

Шу билан бирга, ҳозирча ўз расмий позициясини эълон қилмаган Саудия Арабистонининг қарори ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) FIFA президенти Жанни Инфантино атрофидаги вазият юзасидан расмий позициясини эълон қилмаган. Шунингдек, халқаро нашрларда ҳам Ўзбекистоннинг бу масаладаги муносабати ёки эҳтимолий қарори ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамайди.

Эслатиб ўтамиз, Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионатининг тижорат активларини хусусий инвесторга сотиш режаси муваффақиятсизликка учрагач, унга нисбатан норозилик янада кучайди.

FIFA Жаҳон чемпионати каби йирик мусобақаларнинг тижорий ҳуқуқларини бошқарувчи ташкилотнинг тахминан 20 фоиз улушини сотиш орқали хусусий инвесторлардан 4,2 миллиард долларгача маблағ жалб қилишни режалаштирган эди. Бироқ, футбол конфедерациялари ва бошқа манфаатдор томонларнинг кескин қаршилиги туфайли ушбу ташаббус амалга ошмай қолди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг