Марказий Осиё давлатлари Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин

Спорт

−

visibility921 timer1 дақиқа

image

Марказий Осиёнинг уч давлати – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон футбол ассоциациялари 2032 йилги Осиё кубогини биргаликда ташкил этиш ташаббусини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Asia +” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа билан учрашувида илгари сурилган.

Шунингдек, қўшма ариза тайёргарлиги доирасида Марказий Осиё давлатлари футбол ассоциациялари раҳбарлари ОФК президенти билан учрашув ўтказган. Томонлар зарур ҳужжатларни тайёрлаш, мусобақа концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, стадионлар ва спорт инфратузилмасини халқаро талабларга мувофиқ ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Учрашув иштирокчилари 2032 йилги Осиё кубогини ўтказиш Осиё футболи тараққиёти, Марказий Осиёнинг халқаро футбол майдонидаги нуфузини ошириш ҳамда минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Ҳозирча ташаббус муҳокама босқичида бўлиб, Осиё кубогини уч мамлакатда биргаликда ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар ўтказилиши режалаштирилган Осиё кубоги Саудия Арабистонидаги сиёсий вазият сабаб 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача кўчирилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг