FIFA киберҳужумга учради

Спорт

−

visibility498 timer1 дақиқа

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кибержиноятчилар ҳужумига учради. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.

Манбага кўра, хаккерлар ташкилотнинг шахсий ва хизмат маълумотларига кириш имкониятини қўлга киритиб, уларнинг бир қисмини интернетда эълон қилган.

FIFA маълумотларга ноқонуний кириш ва уларнинг тарқатилганини тасдиқлади. Ташкилот мазкур ҳолатни шахсий ҳаёт дахлсизлигига жиддий тажовуз деб баҳолаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.

FIFA ўғирланган маълумотлар ҳажмини ҳозирча тасдиқламаган.

“Sky Sports” журналисти Роб Харриснинг маълум қилишича, хакерлар FIFA Forward Enterprise (FFE) лойиҳасига тегишли ҳужжатларга кириш имкониятига эга бўлмаган. Бироқ улар ташкилот тизимларидан айрим шахсий маълумотларни қўлга киритишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания чемпионати – Ла Лига ўзининг рақамли платформаларига киберҳужум уюштирилгани ва бир нечта фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланганини ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг